+998(71) 245-34-05

ҒАМХЎРЛИК ВА САЛОМАТЛИК – МУСТАҲКАМ ҲАЁТ АСОСИ

12.06.2025

ҒАМХЎРЛИК ВА САЛОМАТЛИК – МУСТАҲКАМ ҲАЁТ АСОСИ

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил 13 декабрь куни ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида ногиронлиги борларни тиббий ва ижтимоий реабилитация қилиш, ижтимоий ёрдамнинг манзиллилиги ва натижадорлигини таъминлаш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, атроф-муҳитни, одамлар соғлиғини муҳофаза этиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш каби соҳаларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида жамоат ташкилотларининг иштироки тобора кенгайиб бормоқда. Буни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди томонидан ҳисобот даврида  олиб борилган ишлар ҳам кўрсатиб турибди. Хусусан, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишда, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни қўллаб-қувватлашда, соғлом турмуш тарзи ғояларини тарғиб қилишда  жамоат фондимизнинг ҳам ўзига хос ўрни бор.        

Жамоат фонди 2024 йил давомида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ўзининг ижтимоий ҳамкори сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ва бошқа бир қанча давлат, жамоат ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда, – дейди фонди раис Асрол Мирзаҳмедов. – шунингдек, жамоат фонди ўтган йил давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, малакали шифокорлар маслаҳати ва даволаш ишларини уюштириш мақсадида бир қанча хайрия тадбирлари ва лойиҳаларни амалга оширди, хусусан:

– кам таъминланган, меҳнатга лаёқати чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, даволаш ишларини уюштириш мақсадида Республикамизнинг Ихтисослаштирилган Хирургия, Кардиология, Урология, Нейрохирургия, Травматология ва ортопедия, Онкология, Эндокринология, Марказларида, Россия Федерацияси, Ҳиндистон, Жанубий Корея давлатларининг тиббиёт даволаш муассасасида беморларнинг жарроҳлик амалиёти ва диагностик даволанишлари ҳамда зарур тиббий жиҳозлар учун; 

–  ёшлари улғайган, якка-ёлғиз, қаровчиси ва боқувчиси бўлмаган оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамга ҳисса қўшиш мақсадида дори-дармон воситалари, зарур буюмлар билан таъминлаш, моддий ёрдамларни ташкил этиш ва йўл харажатларига;

–  бахтсиз ҳодисалардан азият чеккан, уй-жойи уйи яроқсиз ҳолга келиб қолгани шахсларга уй-жойини таъмирлаш учун;

– меҳр-шафқат ва хайр-эҳсон амалларини тарғиб қилувчи, фуқаролар саломатлигини яхшилаш йўлида фаолият кўрсатаётган давлат, жамоат ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилишдаги тадбирларини  қўллаб-қувватлаш учун;

– Жамоат фондининг вилоят, тумани ҳудудий муассасалари фаолияти ва хайри эҳсон тадбирларини кўллаб-қувватлашга;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 декабрдаги “Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг клиникасида тиббий хизмат сифатини яхшилаш” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 2023 йил 31 январда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзмиллийбанк ҳамда “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди ўртасида имзоланган шартномани амалга оширишда ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

2024 йил якунига кўра жамоат фондининг жами харажатлари – 3,5 миллиард сўмдан ортиқ, шундан, хайрия-эҳсон ва ҳомийлик  харажатлари  – 2,7 миллиард сўмдан ортиқни, хўжалик харажатлари эса – 811 миллион сўмни ташкил этди.

Жорий йилда ҳам фонд томонидан фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш, касалликка чалинган беморларнинг даволанишлари ҳамда боқувчисини йўқотган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолият самарали давом эттирилади.

Зоҳриддин Мўминов,
“Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди масъул ходими.